Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси
Бизнинг мақсадимиз:
Биз университет талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, талабаларда амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишни мақсад қилганмиз.
Бугунги кунда биз дунёдаги етакчи таълим ва илмий муассасалари, халқаро ташкилотлари ва юридик клиникалари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Улар орасида Қирғизистон Республикаси Юридик клиникалар ассоцацияси, Евроосиё фонди, БМТ тараққиёт дастури USAID, АҚШнинг Street Law Inc. Компанияси, БМТнинг наркотик моддалар ва жиноятчилик назорати бўйича офиси UNODC, БМТнинг ривожланиш дастури UNDP ва АҚШнинг New York Cyracuse университетлари бор.
Юридик клиника Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “ESTE PRIME”, Interlex адвокатлик фирмаси, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.
Юридик клиника жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириши даъвомида 2018 йилнинг январ ойидан 2020 йил ноябрь ойига қадар 1200 нафардан ортиқ мурожаатларга жавоб берилган. Бундан ташқари 2020 йилнинг апрел ойидан telegram ижтимоий тармоғида @Yuridik_klinika_bot орқали аҳолининг 1500 дан ортиқ ҳуқуқий тусдаги саволларига жавоб бериб келинмоқда.
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш-устувор вазифа” шиори остида Юридик клиника талабалари, профессор ўқитувчилар билан биргаликда тарғибот тадбирлари, сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Бизнинг лойиҳаларимиз:
– Street law лойиҳаси
– “ЭНГ ФАОЛ КЛИНЦИСТ” кўрик танлови
– "Қонунчиликдаги янгиликлар"
– Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш
– Онлайн мурожаатлар билан ишлаш
Мурожаатлар ва сайёр қабуллар таҳлили асосида энг долзарб ҳуқуқий масалалар бўйича серияли кичик ҳажмли оммабоп амалий қўлланмалар тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган.
Бизнинг ходимларимиз:
Юридик клиника бошлиғи.
Нарзиев Отабек Саъдиевич
Юридик клиника услубчиси
Убайдуллаев Достон Абдуниёз ўғли
Юридик клиника услубчиси
Шамсиддинов Муҳриддин Ҳусниддин ўғли
Юридик клиника услубчиси
Жамолиддинов Нажмиддин Низомиддин ўғли
Бизнинг манзил:
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй, ТДЮУ 1-ўқув биноси, 124-хона
Мурожаат учун телефон: 233-66-36, 1114 (ички)
Электрон почта: lawclinic@tsul.uz