Universitet Ta'lim Ilmiy-innovatsion faoliyat
Xalqaro faoliyat Talabalar hayoti Qabul 2024 SDG
Oʼzbekcha
English Русский
Network error!

Ayrim Telegram kanallar va ijtimoiy tarmoqlarda TDYU ishtirokidagi qo‘shma ta’lim dasturlari talabalari uchun ta’lim kreditlarini rasmiylashtirish bo‘yicha noto‘g‘ri berilgan axborot yuzasidan MA’LUMOT

Айрим Telegram каналлар ва ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат юридик университети иштирокидаги қўшма таълим дастурлари талабалари учун таълим кредитларини расмийлаштириш бўйича муаммолар мавжудлиги юзасидан жойлаштирилган нотўғри ахборот юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида таълим кредитлари қўшма таълим дастурлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун ажратилиши кўрсатилган.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилишича, қатор банкларда талабаларга таълим кредитларни ажратиш бўйича алоҳида масъуллар белгиланган.

Юқорида кўрсатилган Низомнинг 20-бандига мувофиқ тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредитини беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, аризачига кредит беришнинг рад этилиш сабабини кўрсатган ҳолда жавоб хати бериши лозим.

Бу борада, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар томонидан бундай мурожаатлар университетга тақдим этилганлик ҳолатлари мавжуд эмас.

Таъкидлаш жоиз, қўшма таълим дастурларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар билан доимий алоқа ўрнатилган, улар томонидан ҳужжат топшириш жараёнидан бошлаб, ҳозирги вақтгача ҳар томонлама маслаҳатлар бериб борилмоқда, бир неча бор савол-жавоб тартибида онлайн учрашувлар ҳам ташкил этилган, улар билан тўлов-контракт шартномалари расмийлаштирилиши ва ушбу шартномалар асосида таълим кредитини олишлари мумкинлиги тушунтирилган.

Хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элда ўқиётган даври учун улар билан алоҳида шартнома тузади. Бунда, чет эл мамлакатларининг валютани тартибга солиш қонунчилигига мувофиқ тегишли ўзаро ҳисоб-китоблар ушбу мамлакатларнинг валютасида амалга оширилиши назарда тутилади (масалан, Россия Федерациясининг “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги Федерал Қонуни). Мазкур шартномалар фақатгина тўғридан-тўғри тўловларга мўлжалланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим Telegram каналлари ва ижтимоий тармоқлари томонидан қайд этилган тижорат банклари фаолияти устидан назорат қилиш, хорижий олий таълим муассасаси фаолиятига ва банкларнинг кредит сиёсатига Адлия вазирлиги ёки Тошкент давлат юридик университети томонидан аралашиш учун даъватлари қонунга зиддир.

Қўшма таълим дастурларида таълим олмоқчи бўлган ёшлар эътиборига яна бир бор етказиб қўймоқчимиз, ҳар бир қўшма таълим дастурига оид масала бўйича Call centrе ходимларига (77) 021-35-12, (77) 021-36-12, (77) 021-37-12 рақамлар орқали мурожаат қилишлари ва барча маълумотларни https://t.me/DDprograms Телеграм канали орқали олишлари мумкин.

Hodisalar

Barcha e'lonlar