ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ЙЎЛИДА ИҚЛИМИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Иқлим ўзгариши натижасида экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари тез-тез такрорланмоқда ва уларнинг жадаллиги кучаймоқда, бундай ҳодисалар заиф ва таъсирчан жамиятларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
13 октябр Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунида Жаҳон метеорология ташкилоти «2020 йилда иқлимий хизмат кўрсатиш ҳолати» маърузасини эълон қилди.
Сўнгги 50 йил ичида 11 000 дан ортиқ офатлар иқлим ва об-ҳаво билан боғлиқ ҳодисалар натижасида юзага келди. Уларнинг оқибатида 2 миллион одам нобуд бўлди ва 3,6 триллион АҚШ доллари миқдорида иқтисодий зарар етказилди. Шу давр ичида ҳар бир табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг ўртача сони учдан бирга қисқарган бўлсада, қайд этилган табиий офатлар сони 5 марта, бир нечта муассасалалар томонидан тайёрланган янги маърузага кўра, иқтисодий зарар 7 марта кўпайган.
«Эрта огоҳлантириш тизимлари — офатлар хавфини самарали камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш учун зарур шарт ҳисобланади. Зарур вақтда ва зарур жойда ҳодисага ўз вақтида жавоб беришга тайёр туриш ҳамма ерда кўплаб инсонларнинг ҳаёти ва мулкини сақлаб қолиши мумкин», — деди ЖМТ Бош котиби профессор Петтери Таалас.
Об-ҳаво ва иқлим билан боғлиқ табиий офатларни ўз вақтида прогнозлаш учун Ўзгидромет томонидан хавфли гидрометеорологик ҳодисалар мониторинги амалга оширилади. Марказ мутахассислари томонидан Қурғоқчиликдан эрта огоҳлантириш тизими ишлаб чиқилиб жорий этилмоқда. Тизимнинг муҳим компонентларидан бири — сув камлигини прогноз қилишдир, бу маълумотлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент давлат юридик университетида ҳам ушбу мавзуга бағишланган давра-суҳбатлари, илмий-амалий конференциялар ташкил этилмоқда.
ТДЮУнинг Экологик ҳуқуқи кафедраси расмий ижтимоий тармоқларида профессор-ўқитувчиларимизнинг иқлимга оид илмий мақолалари, давра суҳбатлари видео-лавҳалари, конференциялар дастурлари ва бошқа қизиқ ва фойдали маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.