Historical origins and the role of the upper house of parliament in states with a bicameral parliamentary system
Ушбу мақолада замонавий парламентаризм феномени сифатида бикамерализмнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Икки палатали парламентларнинг функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг эволюцияси ўрганилган, хусусан, давлат ва ҳуқуқий қурилишнинг турли босқичларида парламентнинг юқори палаталарини ташкил этишнинг тарихий ва сиёсий контексти кўрсатилган. Шунингдек, парламентлар юқори палатасининг роли ҳақидаги тарихий ва назарий тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили акс эттирилган.