Университет
Вакансии
Образование Научно-инновационная деятельность
Международная деятельность
I-II квартал 2024 года
Студенческая жизнь Прием 2024 SDG
Русский
Oʼzbekcha English
Network error!
Network error!

Botirov Xurshid Ilyos o‘g‘li

Darajasiz
Статьи

ПРОБЛЕМЫ КОНСТИТУЦИОНАЛИЗМА В УЗБЕКИСТАНЕ

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлигини таъминлаш муаммолари атрофлича таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасининг конституционализм тажрибаси жуда тез ривожланиб бормоқда. Бу борада қатор ижобий тенденциялар мавжуд, жумладан, норма ижодкорлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Лекин мавжуд амалиётни таҳлил қилиш соҳада ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири – Конституция ва қонун устунлигини таъминлашда қатор масалалар ҳали тўлиқ ўз ечимини топмаганини кўрсатмоқда. Мақолада ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ механизмлар таклиф этилади, қонунларни қабул қилиш бўйича юридик техника талабларини қайта кўриб чиқиш, қонун ижодкорлиги жараёнига қонунларни баҳолаш тизимини киритиш, қонуности ҳуқуқий тартибга солишни қисқартириш, идоравий норма ижодкорлигидан босқичма-босқич воз кечиш шулар жумласидан ҳисобланади. Мақолада Олий Мажлис палаталари ҳамда Конституциявий суд ваколатларини кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамасининг Қонунчилик палатасига ҳисобдорлигини ошириш бўйича қатор таклифлар мавжуд. Шунингдек, қонун ҳужжатларини қабул қилишда кенг жамоатчилик муҳокамаси ва экспертизасини ташкил қилиш зарурлиги таҳлили баён этилган. Ушбу таклифлар ижроси келгусида Қонун устуворлиги индекси (The Rule of Law Index)да Ўзбекистон позициясини яхшилашга хизмат қилади

СРАВНИТЕЛЬНО-ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ПАРЛАМЕНТСКИХ ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКИХ СЛУЖБ

Аннотация. Ушбу мақолада парламент тадқиқот хизматларининг фаолияти хорижий давлатлар тажрибаси мисолида таҳлил қилинган. Бунда қонун чиқарувчи органлар учун холис ва ишончли ахборотнинг зарурати ва манбалари кўрсатилган. АҚШ, Канада, Франция каби ривожланган давлатларда парламент тадқиқот хизматларининг тузилмаси, вазифаларини таҳлил қилиш  орқали  уларнинг  парламент  фаолиятини  илмий  ва  ахборот-таҳлилий  жиҳатдан  таъминлаши  масалалари  ўрганилган.  Парламент  фаолиятини  илмий  ва  ахборот-таҳлилий  таъминлашнинг мазмун-моҳиятини тушуниш учун мазкур соҳада энг илғор тажрибага эга бўлган парламентлар (АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Туркия)нинг илмий хизматлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Хорижий парламентларнинг илмий хизматлари амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг мақоми, мазмуни, объекти ва субъекти, ўрганиш предмети ва тадқиқот услублари бирмунча фарқланади. Парламентнинг қабул қилинаётган қарорларини, аксарият ҳолларда тайёрланган қонун лойиҳаларини, шунингдек, парламент томонидан қабул қилинган қонунларни илмий экспертиза қилиш, режалаштирилаётган парламент тадбирларини ўтказиш, масалан, парламент назорати натижаси бўйича танланган таъсир чорасини қўллашдан олдин унинг тўғрилигини илмий жиҳатдан асослантириш улар фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ушбу мақолада берилган қиёсий таҳлил методи парламент тадқиқот хизматларининг вужудга келиши тарихини ёритади ва Олий Мажлис палаталари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Калит сўзлар: демократия, парламент назорати, Конгресс, тадқиқот, парламент тадқиқот 
хизмати, парламент кутубхонаси, қадриятлар, муаммолар.