Xalqaro huquq va inson huquqlari kafedrasi
Bog'lanish
Tel raqam:+998901899891
Email: u.sherkhanova@gmail.com
Ish faoliyat manzili: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Sayilgoh ko'chasi, 35 uy
Xalqaro huquq va inson huquqlari kafedrasi
Bog'lanish
Tel raqam:+998901899891
Email: u.sherkhanova@gmail.com
Ish faoliyat manzili: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Sayilgoh ko'chasi, 35 uy
SPIN:
ORCID:
Til
Tajriba
Qo`shimcha ma`lumotlar
Шерханова Умида Алишер қизи 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
2017 йилда Тошкент давлат юридик университети бакалавр босқичини, 2020 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. 2019 йилда Германиянинг Фридрих Эберт номилаги Фондининг Тошкентдаги офисида амалиёт ўтаган. У Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг кўплаб халқаро конференциялари ва илмий мактабларида иштирок этган, демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича курсларида қатнашган. Хусусан, 2016-2018 йилларда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Марказий Осиё Ёшлар Тармоғи Форумларида қатнашиб, Ташкилотнинг Вена шаҳридаги бош штаб-квартираси Доимий кенгашида Ўзбекистон номидан вакил сифатида қатнашган.
Шерханова Умида Алишер қизи 2020 йил сентябрь ойидан Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедрасининг ўқитувчиси ҳамда ҳозирда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро стандартларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш масалалари, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари мавзуларида изланиш олиб бормокда.
Унинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид давлат сиёсати, аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги муаммолари, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига оид мақолалари республика ОАК журналларида ва газеталарда, хорижий профессорлар билан ҳаммуаллифликда ёзилган мақолалари хориж журналларида чоп этилган.