Universitet Ta'lim Ilmiy-innovatsion faoliyat
Xalqaro faoliyat Talabalar hayoti Qabul 2023 SDG
Oʼzbekcha
English Русский
Network error!

2019/2020 ўқув йилида 682 нафар (535 нафар бакалавриат, 147 нафар магистратура) талаба тамомлаган.

Улардан 537 нафари (491 нафар бакалавриат, 146 нафар магистратура) контракт асосида ва 45 нафари (44 нафар бакалавриат, 
1 нафар магистратура) давлат гранти асосида тамомлаган.

20.01.2021 ҳолатига битирувчиларнинг 504 нафари (74 %)ни бандлиги таъминланган. Улардан 90 нафари (13.1 %) ўқишни магистратурада давом эттиришмоқда. 414 нафар (60.9 %) битирувчи турли сохаларда фаолият олиб бормоқдалар. 178 нафар (26 %) ишга жойлашиш жараёнида.

Жумладан, бандлиги таъминланган битирувчилар қуйидаги сохаларда фаолият олиб бормоқдалар:

Адлия тизимида 63 нафар;

Суд тизимида 69 нафар;

Прокуратура тизимида 105 нафар;

Адвокатурада 19 нафар;

Нотариатда 10 нафар;

Юридик хизматда 29 нафар;

Таълим тизимида 65 нафар;

Бошқа сохаларда 54 нафар.

Битирувчиларнинг 44 нафари Хозирги кунда Тошкент давлат юридик университетда фаолият олиб бормоқдалар.


2020/2021 ўқув йилида университетни 1101 нафар талаба тамомлаши кутилмоқда. Уларни бандлигини таъминлаш мақсадида иш берувчиларнинг битирувчиларга бўлган эҳтиёжи ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра 2021 йилда 620 нафар бакалавриат  ва 258 нафар магистратура талабаларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Битирувчиларни бандлигини таъминлаш мақсадида факультет деканатлари кесимида хар бир талаба билан манзилли ишлаш ташкил этилган. Келгусида иш билан таъминлаш мақсадида битирув малакавий амалиёти ҳам талабаларнинг келгуси режаларидан келиб чиқиб ташкил этилмоқда. 

Хозирги кунда битирувчиларнинг 269 нафари (24 %) иш жойига эга.