Universitet Ta'lim Ilmiy-innovatsion faoliyat
Xalqaro faoliyat Talabalar hayoti Qabul 2023 SDG
Oʼzbekcha
English Русский
Network error!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги 
ПҚ–2932-сон “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2020 йил 29 апрелдаги 
ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида талабаларнинг назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, хусусан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш вазифаси белгиланган.

Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) талабларида 
бакалавриат босқичи 4 курс талабаларининг “Битирув малакавий амалиёт” ўташлари назарда тутилган. 

Низом талаблари ва Тошкент давлат юридик университетининг 2020/2021 ўқув йили ўқув режа талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 21 январда университет ректорининг “Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат босқичи 4-курс талабаларининг 2020/2021 ўқув йили давомида битирув малакавий амалиётини ташкил этиш тўғрисида”ги 02-24-сон буйруғи қабул қилинди.

Буйруқ билан бакалавриат босқичи 4-курс талабаларинин⁠⁠⁠⁠⁠⁠⁠г 2021 йилнинг 
01 февралидан 09 апрелига қадар диплом олди амалиёти ўташи белгиланди.

Жами 833 нафар талаба амалиётга юборилган. Жумладан Оммавий ҳуқуқ фаультетида 176 нафар, Жиноий одил судлов факультетида 252 нафар, Хусусий ҳуқуқ факультетида 270 нафар ҳамда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетида 135 нафар.

Худудлар кесимида, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 29 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Навоий вилоятида 
32 нафар, Наманган вилоятида 31 нафар, Самарқанд вилоятида 37 нафар, Сирдарё вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Тошкент шаҳрида 445 нафар, Тошкент вилоятида 35 нафар, Фарғона вилоятида 
53 нафар, Қашқадарё вилоятида 58 нафар, Хоразм вилоятида 16 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 20 нафар.

 Тармоқлар кесимида, Прокуратура тизимида 288 нафар, Олий суд тизимида 179 нафар, Адлия тизимида 132 нафар, Адвокутура тизимида 48 нафар, Нотариат тизимида 28 нафар, бошқа вазирлик ва қўмиталарда 56 нафар, хусусий секторда 102 нафар.

Амалиётни тизимли ташкил этиш мақсадида ректор буйруғи билан 36 нафар педагог ходимлар амалиёт раҳбарлари қилиб белгиланди. Уларнинг 16 нафари вилоятларга, 20 нафари Тошкент шаҳрига бириктирилди.

Талабалар амалиёт раҳбарлари томонидан тегишли ташкилотларга амалиёт ўташ учун жойлаштирилди. Амалиётнинг биринчи кунида талабаларга амалиёт рахбарлари томонидан йўл-йўриқлар берилди. Бундан ташқари, амалиёт раҳбарлари ва бўлим томонидан битирув малакавий амалиётни ўташ муддатлари ва уни ўташ тартибига риоя қилиниши, шунингдек, битирув малакавий амалиётни ўташ дастури бажарилишининг назорати устидан мунтазам мониторинг олиб борилди. Амалиёт жойларига узрли сабабларсиз бормаган талабалар билан факультет деканатлари ҳамкорлигида тушунтиришлар олиб борилди.